Сатторов Санжар Жабборович


​​​​

   Кино ва театр актёри, дубляж устаси, Ўзбекистон Давлат сатира театри директори - Сатторов Санжар Жабборович - 02.07.1983 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Ўзбекистон Давлат санъат институтини тамомлаган. 
   Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Абдулла Қаҳҳор номидаги Республика Сатира театрида актёрликдан бошлаган ва 2014 йилга қадар театрда ишлаган.
   2014-2015 йилларда Ўзбекистон МТРК "Маданият ва маърифат" телеканалининг 1-тоифали муҳаррири лавозимида фаолият юритган.
   2015-2016 йиллар Абдулла Қаҳҳор номидаги Республика Сатира театри директор ўринбосари, 2016 йилдан шу бугунга қадар Ўзбекистон Давлат сатира театри директори вазифасида ишлаб келмоқда.