Фарҳод Абдуллаевга табрик


    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актёри, телебошловчи, устоз санъаткор - Фарҳод Абдуллаевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз. 
    Фарҳод Абдуллаевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
   
   Маълумот: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист - Фарход Бадалович Абдуллаев 1957 йил Қашқадарё вилоятидаги Яккабоғ туманида туғилган.
     1975-1980 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти талабаси.
    1980-1984 йилларда Ўзбек Давлат драма театри суфлёри.
    1984-1997 йилларда Ўзбек Давлат драма театри  актёри.
    1997 йилдан Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри.
  Абдуллаев Фарход 2002 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари билан мукофотланган.
  Абдуллаев Фарход 1997 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият кўрсатиб келмоқда. Миллий театр саҳнасида С.Аҳмаднинг "Келинлар қўзголони”да Йигит, "Фармонбиби аразлади”да Тўхта, "Туйлар муборак”да Йигит, "Отасининг кизи”да Эркин, "Қаллик ўйин”да Таманно, "Кундусиз кечалар”да Галдир, "Уч кунлик дунё”да Ўғил, "Чимилдиқ”да Бобо, "Бир қадам йўл”да Учувчи, "Бир кошона сирлари”да Бўрсиқ, "Ўзбекча рақс”да Сартарош, "Кўнгил”да Тоҳир, "Отелло”да Брабанцио, "Сеҳрли арча”да Базилио, "Алишер Навоий”да Чол, "Гамлет”да Палоний, "Бевалар”да Қўшни, "Тонг отган тарафлар”да Бўлган кал, "Танҳо юлдузим”да Ғулом каби қатор спектаклларда турли ҳарактердаги роллар ижросини томошабинлар эътиборни қозониб келмоқда.
  Абдуллаев Фарход нафақат иқтидорли актёр, у режиссёр сифатида ўзини намоён этиб, Э. Хушвақтовнинг "Рашк” ва "Кўнгил” спектаклларни саҳналаштири. "Кўнгил” спектакли томошабинлар томонидан бир неча йиллардан буён севилиб томоша қилиб келинмоқда.
  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган миллий бадиий фильмларда қатор роллар ижро этиб томошабинлар меҳрини қозонмоқда. "Эркак” фильмида Абдуғани, "Дилхрож”да Тоға, "Чашма”да Усмон дев, "Севинч”да Ота, "Бомба”да Ямаха, "Ўртоқ Бойкенжаев”да Бойкенжаев, "Авғон”да Зиёдулла, "Зарб”да Азам Ғофурович, "Болалик синовлари”да Бўзмерган, "Қовун”да Участка инспектори, "Бекатдаги одам”да Ота, "Чемпион”да Ота, "Учар отлар”да Подшоҳ, "Учар қиз”да Қайнота, "Тубанлик”да Ўқитувчи, "Сардор-2”да Фарҳод, "Жаннат қайдадур”да Шогирд, "Суд куни”да Терговчи,  "Катта жанжал”да Тоҳир, "Дадам бетоб"да терговчи ва кўплаб бадиий фильмларда ҳилма-ҳил образлар яратди. Шунингдек, "Кўнгил кўчалари”, "Қирқ тоғара қирқ ноғара”, "Домла”, "Бурч”, "Диёнат”  каби видеофильмлардаги бетакрор образлари билан томошабинлар эътиборига тушган.
   Фарҳод Абдуллаев"Севимли" телеканалида намойиш этиладиган "Эслаб, эслаб" кўрсатувининг бошловчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот