Гулнисо Саидова


   Саидова Гулнисо Рустамовна - Бухоро вилоятида туғилган. Ўзбек. Маълумоти – олий. Оилали. 
  2009 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Санъатшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – санъатшунос-журналист.
   Меҳнат фаолиятини  2003 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтининг Санъатшунослик факультети кундузги бўлимига ўқишга кириб, 2007 йилда мазкур институтнинг магистратурада ўқишни давом эттириб, 2009 йилда тамомлаган. 2009-2010 йилларда Республика Эстрада-цирк коллежи ЭҲМ оператори вазифасидан бошлаган.
   2012-2012 йилда Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши Матбуот хизмати котиби, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 
   2013 йилда Ўзбекистон  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши  Марказий  аппарати умумий бўлим етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган.
   2013 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Партиянинг дастурий кўрсатмаларини ишлаб чиқиш ва мафкуравий ишлар бўлими мутахассиси, етакчи мутахассиси.
   Ташаббускор, талабчан, қатъиятли ходим. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур”, “Таълим сифати партия нигоҳида”, “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” каби партиявий лойиҳалар ташаббускори.
   Шу билан бирга, 20 дан ортиқ партиявий лойиҳалар доирасида ҳудудларда ташкил этилган жамоатчилик ўрганишлари юзасидан таҳлилий маълумотнома ҳамда аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни тайёрлашда ва бевосида мутасадди вазирлик ва давлат идораларига етказишда иштирок этган.
   Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги ва бир қанча қонун лойиҳаларини Республикамиз бўйлаб муҳокамаларини ўтказилишида ва таклифлар йиғилишида фаоллик кўрсатган.
   2019 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурини сайловчилар ўртасида тарғиб қилиш, сайловолди тарғибот воситаларини тайёрлаш, ОАВларда партиялараро дебатларни ташкил этиш ишларига бошчилик қилган ва алоҳида шахсий фаоллик кўрсатган.
  Бундан ташқари, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловларда партия томонидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди тарғиботлари учун видеоролик сценарий тайёрлашда, номзоднинг сайловчилар ўртасида кенг тарғиб қилишда, тарғибот-тарқатма материалларини ишлаб чиқишда ўз ташаббускорлигини кўрсатган.