Мухтасар Тожимаматова


   Мухтасар Тожимаматова 1975 йилда Фарғона вилояти Учкўприк тумани Катта қўштепа қишлоғида туғилган. 1998 йилда Фарғона давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Тавоф” номли илк шеърлар тўплами Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётининг “Истеъдод” сериясида чоп этилган. 2013 йилда “Adib”нашриётида шоиранинг “Кўнглим шуълалари” номли китоби нашр этилди. Ушбу китоби орқали шоира “Энг улуғ, энг азиз” республика танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолиб бўлган. У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси, МТРК нинг “Ёшлар” радиоканали, “Саодат” журнали, “Тасвир” ҳамда “Оила ва жамият” газеталарида ишлаган. 
   Мухтасар Тожимаматова айни пайтда “Янги Ўзбекистон” газетасининг катта мухбири сифатида фаолият олиб бормоқда.