Гулруҳ Тошматовага табрик


   Тележурналист - Гулруҳ Тошматовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Гулруҳга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Гулруҳ Тошматова 1986 йил Наманган вилоятининг Чортоқ туманида зиёли оилада туғилган.Оилада тўрт фарзанднинг иккинчиси. Битта акаси,  иккита укаси бор. Битта қиз. 
   Гулруҳ болаликдан журналист бўлишни хоҳлаган ва 2009 йилда мақсадига етишди. ЎзМу журналистика магистратурасида ўқиди. Фаолиятини 2008 йилда "Саховат" журнали бирлашган таҳририятида мусаҳҳиҳликдан бошлаган. Кейинроқ, Наманганда сиёсий партияда ишлаган. 
   2016 йилда Тошкентга қайтган. Халқ демократик партияси марказий кенгашида жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш сектори мудири сифатида фаолият юритган. 
   2018 йилдан ЎзМТРК "Ўзбекистон"  телеканалида фаолиятини давом эттириб келмоқда. "Ассалом, Ўзбекистон!" кўрсатувида лавҳалар тайёрлади. Кўрсатувларга муаллифлик қилди. 
   2018 йилдан "Ойдин ҳаёт лайв" дастурига муаллиф,  2019 йилдан муаллиф ва бошловчилик қилиб келаяпти. Айни пайтда фарзанд тарбияси таътилида. Оилали. Икки нафар фарзанди бор.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот