Гуличеҳра Дурдиева Сатторовна


  Гуличеҳра Дурдиева Сатторовна - Бухоро вилоятида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг "Журналистика" факультетини тамомлаган. 
   2002 йилдан 2020 йилгача «Тошкент оқшоми» ва “Вечерний Ташкент” газеталарида ишлаган. Айни вақтда "Янги Ўзбекистон" ва "Правда Востока" газеталарида фаолият юритиб келмоқда.
    2017 йилда «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан такдирланган.
   2019 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тавсияси билан Ғафур Ғулом нашриётида “Бахтнинг бекатида мен борман” деб номланган бадиий китоби  чоп этилган.
   Гуличеҳра Дурдиева фаолияти давомида мамлакатимизда  хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида мулоҳазали, мушоҳадали, долзарб мавзудаги кенг кўламли мақолаларни ёритиб келмоқда.
   Шунингдек, олий таълим, халқ таълими ва мактабгача таълим, маданият, санъат тизимидаги янгиликлар, соҳага доир долзарб мавзулардаги янгилик ва хабарлари матбуотда эълон қилинган.
   Унинг республика газета-журналларида эълон қилинган таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, натижалари ҳамда таълим муассасаларида маънавий-маърифий  ишларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ жуда кўплаб  таҳлилий, танқидий, мулоҳазали ва мушоҳадали долзарб мақолалари жамоатчилик эътиборини қозонган.