Исмоилова Дилфуза


     Исмоилова Дилфуза Алишер қизи - Қашқадарё вилояти, Қарши туманида 20.11.1990 йили туғилган. ЎзЛиДеп партиясининг аъзоси. 2014 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати факультетини тамомлаган. 2016 йилда магистратурани тугатган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади. 2018 йил 17 июлдан  – Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканалида бошловчи ва мухбир вазифасида фаолият юритиб келмоқда. "Олтин кабутар" танловида "Йилнинг энг яхши тележурналисти" номинациясининг ғолибаси.