Садоқат Эрматова


   Эрматова Садоқат Насруллаевна 1981 йил 6-январда Сирдарё вилояти Ховос туманида зиёли оилада таваллуд топган. Мактабни битириб, А. Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтининг "Оммавий байрамлар ва томошалар режиссёрлиги" йўналишини бакалавр, "Фольклор этнографик жамоаларига раҳбарлик" йўналишини магистратура бўлимини тугатган. 10 йил Гулистон санъат коллежи, ҳозирда ихтисослаштирилган санъат мактабида катта ўқитувчи, етакчи ўқитувчи, кафедра мудири лавозимларида ишлаган. 
   2016 йилдан буён Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтида девонхона бўлими мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Оилали. Бир нафар ўғил фарзанди бор.