Психотроп ҳабдори асирлари


   А. Махмарасулов  Ўзбекистон Республикасида эркин истеъмолда бўлиши чекланган, инсон руҳий ҳолатига кучли таъсир этувчи,  таркибида психотроп моддаси бўлган кўп миқдордаги жами 150 дона “МR SAMNAT” номли таблеткаларни Қўқон шаҳридан 80.000 сўм эвазига сотиб олади. Ҳамда  ушбу таблеткаларни яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда сақлаб, ўзи мунтазам равишда истеъмол қилиб келади.
   2020 йил 12 январь куни соат 20:00да Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ходимлари А. Махмарасуловнинг яшаш хонадонига бўлган чақирувга асосан кирган вақтларида, П. Акбаровадан А. Махмарасуловга тегишли  
   9 конвалютада бўлган 90 дона “MR SAMNAT” номли психотроп моддасини тегишли тартибда ҳужжатлаштириб далилий ашё тариқасида олинади.
   Ўтказилган суд-кимёвий экспертизасининг 16.01.2020 йил кунги №11-сонли хулосасида, А. Махмарасуловга тегишли жами 9 конвалютадаги 90 дона “MR SAMNAT” номли таблеткалар таркибида ҳар бир таблеткада 0,0075 грам запиклон моддаси бўлиб, ушбу модда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2018 йилдаги 878-сонли қарорига кўра, Республика ҳудудида муомаласи чекланган психотроп моддалар рўйхатига киришлиги 90 дона “MR SAMNAT” (Запиклон) нинг соф оғирлиги 0,675 (ноль бутун мингдан олти юз етмиш беш) грамм, яъни кўп миқдорда эканлиги кўрсатиб ўтилади.
   А. Махмарасулов ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари бидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги аниқланиб,  унга суд ҳукми орқали тегишли жазо тайинланди. 

Нурмуҳаммад ТЎЙЧИЕВ,
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси катта лейтенант.