Қарз эвазига "Ласетти"


   Хавфли рецидивист Ш. М. Қозоқов фуқаро  Э. Раҳматиллаевни  “Ласетти” русумли,  автомашинасини сотишлигидан хабар топиб, у билан Фарғона шаҳар марказида учрашди.
   У Э. Раҳматуллаевнинг ишончига кириб, автомашинани 14.500 АҚШ доллари (1.8666.71 сўм, яъни 125.667.295 сўм)га сотиб олишга келишиб, олдиндан 42.000.000 сўм бериб, қолган 83.667.295 сўмни бир ой муддатда беришга ваъда бериб, алдаб, автомашинани сотиб олди. Ушбу автомашинани эса фуқаро Д. Эшматовдан бўлган қарзи эвазига бериб юборди. Бу ҳаракати билан у Э. Раҳматиллаевга 83.667.295 сўм кўп миқдорда зарар етказди.
   Ш. Қозоқов  ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган. 
   Ҳозирда унга суд ҳукми орқали тегишли жазо тайинланган. 

Нурмуҳаммад ТЎЙЧИЕВ, 
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси катта лейтенант.