БОҒЧАДАГИ ФОҲИШАХОНА ФОШ ЭТИЛДИ


   Исроил Болиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) Оқдарё тумани, “Лойиш” шаҳарчасидаги мактабгача таълим ташкилотида қоровул бўлиб ишлаб келарди. 
   Бир куни қоровулхонада ўтирган эди унга олдиндан таниш, Тамара исмли аёл қўнғироқ қилди. Бу аёлнинг телефон рақами Исроилда бор эди. Чунки бу аёл билан олдин ҳам телефонда гаплашганди. Тамара уни боғчада қоровул бўлиб ишлашини ҳам биларди. Шунинг учун унга қўнғироқ қилиб деди:
— Қоровулхонангиздан жой беринг. Ёнимда бир ёш йигит бор. Дам олмоқчимиз.
— Қоровулхонамдан жой бера олмайман. Боғчани қозонхонаси (катёл)дан жой қилиб беришим мумкин, — деди Исроил.
— Жой учун пулни йигит беради, пулини олаверинг, — деди Тамара.
— Майли, — дея Исроил уларга дам олишлари учун боғчани қозонхонасидан жой ажратиб, шароит қилиб беришга рози бўлди.
   Орадан бироз ўтмасдан боғчага Тамара билан бир ёшроқ нотаниш йигит кириб келишди. 
 — Ярим соатга кириб чиқамиз, — деди Тамара қоровулга.
— 50.000 сўм пул берасизлар, қозонхонадан жой қилиб бераман. Кўрпача ва ёстиқ ҳам бераман, — деди қоровул аёлга.
 — Бунча пулимиз йўқ. Камроқ пул бўлса ҳам бера қолайлик, — деди Тамарани ёнидаги йигит унга. —
30.000 сўм пул бераман!
   Қоровул улар айтган пулга кўнмади. 
 — 40.000 сўм пулим бор. Бошқа пулим йўқ, — деди нотаниш йигит.
   Исроил ноилож 40.000 сўмга рози бўлиб, ўша йигитдан пулларни олиб, чўнтагига солди.Уларни иккаласини ҳам боғчани ичига киргизди. Боғчани қозонхонасига олиб борди. Кейин боғчани омборхонасидан кўрпача ва ёстиқ олиб келиб уларга берди.Уларни дам олишлари учун қозонхонада қолдирди.
    Ташқаридан қозонхонани эшигини қулфлаб, ўзи қоровулхонасига бориб ўтирди. Шу вақтда боғчага ўзини ИИБ ходимлари деб таништирган шахслар икки нафар холислар билан кириб келишди. ИИБ ходимлари унга “боғчада ким бор” деб сўрашди. У уларга “боғчада ҳеч ким йўқ” деб ёлғон айтди.
    Сўнгра ИИБ ходимлари у билан боғчани ҳовлисини айланиб чиқишди. Қозонхонани олдига келганида унга “қозонхонани эшигини очинг деб” айтишди. У калит билан қозонхонани эшигини очди. Ичкарида Тамара ва бегона эркак ярим яланғоч ҳолатда туришарди. ИИБ ходимлари ўша хонага киришиб улардан нима қилаётганлигини сўрашди. Улар бўлиб ўтган ҳолатни айтиб беришди.
     ИИБ ходимлари қоровулдан Тамарани ёнидаги йигит берган 40.000 сўм пулни сўрашди. Исроил пулларни чўнтагидан чиқариб ИИБ ходимларига тақдим қилди. Тамара боғчада қоровул бўлиб ишловчи Искандарни пул эвазига эркак ва аёлларни дам олишлари учун жой ва шароит яратиб бериб, қўшмачилик қилиб келаётганлигини эшитиб, уни фош қилиш учун бу тадбирда қатнашганлигини айтди.
    Суд Исроил Болиевга 3.345.000(уч миллион уч юз қирқ беш минг) сўм жарима жазоси тайинлади.

Равшан Раҳмонов, Самарқанд вилояти,
Окдарё туман прокурори ёрдамчиси.
Хонбиби ҲИММАТ қизи,  журналист.