Владимир Висоцкий таваллуд топган кун (1938 – 1980)


   Владимир Семёнович Висоцкий (25.01.1938 й. – Москва – 25.07.1980 й.) – рус актёри, шоир, қўшиқлар муаллифи ва ижрочиси. 
  Таганкадаги Москва драма ва комедия театрида актёр (1964-1980). 30 га яқин фильмларда суратга тушган. Висоцкий ижодида 400 дан ортиқ қўшиқлар мавжуд. Кулгили ва ҳажвий, лирик қўшиқлар, романтик балладалари ва ҳоказо. Айниқса, унинг қудратли ва завқу шавқ, ҳаққоният туйғуси билан йўғрилган, кучли ички ҳиссиёт ҳамда зўр эҳтирос ила ижро этилган фожиали асарлари машҳур.
  Висоцкий  бир неча бор Ўзбекистонда бўлган ва Тошкент, Навоий, Чирчиқ каби шаҳарларда концерт берган (1973, 1979).










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот