Шаҳодат Раҳимова таваллуд топган кун


   Шаҳодат Раҳимова (5.1.1919 й. - 8.12.1979 й.) — актриса, хонанда (драматик сопрано). Ўзбекистон халқ артисти (1940). 
   Мусиқали драма ва опера театри артисти, хушовоз хонанда Шаҳодат Раҳимова 1919 йили Наманганда таваллуд топган. У 1951 йили Москва давлат консерваториясини битирган. У илк фаолиятини 13 ёшлигида Андижон театрида бошлаган. У “Гулсара”да Гулсара, “Аршин мол олан”да Гулчеҳра, “Фарҳод ва Ширин”да Ширин каби ролларни ижро этган. У 1939-1948 йиллар  ва 1953-58 йилларда Муқимий номидаги республика театрида ишлаб, “Тоҳир ва Зуҳра”да Зуҳра, “Фарҳод ва Ширин”да Ширин, “Мавлоно Муқимий” да Обида, “Азиз ва Санам”да Санам ва бошқа ўнлаб спектаклларда етакчи ролларни ижро этган.
   Ш. Раҳимова 1951-1953 йилларда Алишер Навоий номидаги опера ва балет академик театрида ишлаб, “Бўрон” операсида Норгул, “Маҳмуд Торобий”да Жамила, “Эр-Тарғин”да Оқжунус, “Лайли ва Мажнун”да Лайли, “Пиковая дама”да Полина партияларини ижро этган.
 У 1958 йилдан Ўзбекистон давлат филармониясининг яккахон хонандаси бўлиб ишлаган. “Эй, дилбари жонон”, “Энди сендек”, “Дилором”, “Интизор”, “Ушшоқ”, “Салом айлагач”, “Қошинг қароси”, “Салламно” каби мумтоз ва халқ қўшиқларининг ижроси сифатида ҳам машҳурдир. «Қасам» (Саодат), «Ёқут юлдузлар» (Хайри) каби фильмларда суратга тушган. У 21 ёшида Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 
   Ш. Раҳимова 1979 йили 60 ёшида вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот