Зўравон ҳайдовчи


  Фарҳод Қосимов ҳали ёш бўлишига қарамай, бирор ишни бошини тутмаган.
  У катта йўлда автомашинасини бошқариб бораётганда, ёнидан бир машина уни машинасини қувиб ўтганини кўриб, бироз асабийлашди ва машинани қувиб етди. 
Йўл бўйида тўхтаб турган "Кобальт" русумли автомашина эгаси, Фарғона туманида яшовчи Асқарали  Маъмуровга  бироз олдин машинасида уни қувиб ўтиб кетганлигини айтиб, аёвсиз равишда дўппослай кетди.
  Етказилган тан жароҳати натижасида Асқарали Маъмуров даволаниш учун шифохонага ётқизилди.
  Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий Маркази Фарғона филиали томонидан берилган хулосага кўра, Асқарали Маъмуровга етказилган тан жароҳатлари узоқ муддатга (21 кундан кўп) соғлиқни бузилишига олиб келган ўртача оғирликдаги шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.
  Асқарали Маъмуровнинг аризаси юзасидан олиб борилган тезкор ҳаракатлари сабаб Фарҳод Қосимов тегишли жао билан жазоланди.
 
Дилафрўз ЙЎЛДОШЕВА,
Фарғона вилояти, Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги  Тергов бўлинмаси суриштирувчиси,  лейтенант.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот