Қайтариш ёки алмаштириш мумкин бўлмаган маҳсулотлар


   Дўкондан маҳсулот сотиб олингач, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат маҳсулотлар рўйхати:
– уй шароитида касалликларни профилактика қилиш ва даволаш учун товарлар (металл, резина, тўқимачилик ва бошқа материаллардан тайёрланган санитария ва гигиена буюмлари, тиббий буюмлар, приборлар ва аппаратлар, оғиз бўшлиғи гигиенаси воситалари, кўзойнак линзалари, болаларни парвариш қилиш буюмлари, дори воситалари;
– шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткалари, тароқлар, соч тўғноғичлар, соч бигудилари, улама сочлар, шиньонлар;
– атторлик-пардоз маҳсулотлари;
– тўқимачилик (ип-газлама, зиғир толали, ипак, жун ва синтетик газламалар, газлама тусидаги нотўқима материаллардан тайёрланган маҳсулотлар — ленталар, жияклар, тўрлар ва бошқалар); кабель маҳсулотлари (симлар, шнурлар, кабеллар); қурилиш ва пардозлаш материаллари (линолеум, плёнка, гилам қопламалар ва бошқалар) ҳамда метрлаб сотиладиган бошқа маҳсулотлар;
– тикувчилик ва трикотаж буюмлари (тикувчилик буюмлари ва трикотаж ички кийимлар, пайпоқ ва қўлқоп буюмлари);
– полимер материаллардан тайёрланган, озиқ-овқат материаллари билан боғлиқ бўлган, шу жумладан бир марта фойдаланиладиган буюм ва материаллар (ошхона ва ошхонадаги идиш-товоқ ва анжомлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун идишлар ва ўров материаллари);
– маиший кимё товарлари, пестицидлар ва агрохимикатлар;
– мебель (мебель гарнитурлари ва тўпламлари);
– қимматбаҳо металлардан тайёрланган тошлар, ярим қимматбаҳо ва синтетик тошлардан тайёрланган буюмлар, силлиқланган қимматбаҳо тошлар;
– автомобиллар ва мотовелотоварлар, уларга тиркамалар ва рақамли агрегатлар;
– қишлоқ хўжалиги ишлари учун кичик механизация кўчма воситалари;
– сайр қилиш қайиқлари ва бошқа маиший сузиш воситалари;
– кафолат муддати белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (металл қирқувчи ва ёғочга ишлов берувчи маиший дастгоҳлар;
– маиший электр машиналари ва маиший электр приборлари;
– маиший радиоэлектрон аппарат;
– маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси;
– фото ва киноаппаратлар;
– телефон аппаратлари ва факсимиль аппарати;
– электр мусиқа асбоблари;
– электрон ўйинчоқлар;
– ҳайвонлар ва ўсимликлар.
Манба: http://hudud24.uz/