Иқбол Ошиқовга табрик


   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва кино актёри -  Иқбол Ошиқовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Иқбол Ошиқовга метиндек мустаҳкам соғлик, ижодий ва ижобий парвозлар, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-умидлари рўёбга ошишига тилакдошмиз.

   Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот учун: Ошиқов Иқбол Комилович 1977 йилнинг 22 Декабрь куни Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида таваллуд топган. 
   Маълумоти олий. 2000 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган. 2000 йилдан ушбу театрда ишлайди.
 Иқбол Ошиқов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Иқбол Ошиқов “Куёвлар конкурси”да Хуббижон, “Бахтли бўл дугонажон”да Қори, “Тўда”да Абду, “Осмоннинг бағри кенг”да Расулбек, “Куёвликка номзод”да Асилбек, “Фариштали аёл”да Куёв, “Дилафрўзга тўрт ошиқ”да Дамир, “Бобур соғинчи”да Турдибек, “Машраб”да Мирражаб, “Қизи борнинг-нози бор”да Нодир, “Африка гўзали”да Ривоятчи, “Лайли ва Мажнун”да Ибн Салом, “Тоҳир ва Зуҳра”да Хон Бобохон, “Олифта”да Остонақул, “Антиқа совчилар”да Ота, “Сарвқомат дилбарим”да Чингиз Айтматов сингари етакчи ролларни ижро этган.
  Айниқса, унинг спектаклидаги “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклидаги Хон Бобохон образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончли гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлган.
 Видеофильмларда яратган образларидан “Жалолиддин Мангуберди” ва “Туташ тақдирлар” телесериалларида,  “Турмуш чорраҳалари” ва “Оталар  сўзи - ақлнинг  кўзи” кўрсатувларида турли ролларни ижро этиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот