ШОИР


Бугун улуғ шоиримиз - Абдулла Орипов таваллуд топган кун.

Қўчқор НОРҚОБИЛ

ШОИР
     
Юз йилда дунёга келади шоир,
Ҳар куни туғилар одам боласи.
Юз йилликлар оша Сизга ташаккур
Абдулла Орифнинг онаси!

Чидайсиз, гоҳ шодон, гоҳида озор,
Қуёшга гул тутар шоир хаёли.
Ўз дардин кўчада қилмаган бозор,
Абдулла Орифнинг аёли!

Ёниқ юлдуз учди — самовот қалқди,
Хатто титраб кетди ерда гул банди.
Отангиз шу юлдуз ўрнида балқди,
Абдулла Орифнинг фарзанди...

Берамиз Эгаси жон сўраган пайт,
Лек юртдан узилмас шоирнинг жони...
Олов ўғлонингдан розимисан, айт,
Абдулла Орифнинг Ўзбекистони!

06.11.2016










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот