ПАҚА ПАҚ ПАҚИЛДОҚЛАР


     Янги йил яқинлашган сайин божхона чегаралари орқали пиротехника воситаларини яширин равишда олиб ўтишга бўлган уринишлар тобора кўпроқ кўзга ташланади.
     Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси  ходимларитомонидан ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинди фуқаролардан бири бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
     Натижада, автомашина юкхонасида умумий қиймати 78,5 миллион сўмни ташкил қилувчи 67 минг 290 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Андижон вилояти

     Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаролардан бири қўл сумкалари ичида божхона назоратидан яширинча 1200 дона пиротехника воситаларини олиб киришга уринган пайтида тўхтатиб қолинди
     Бўз туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида эса аввалда кузатувга олинган фуқаролардан бири “Нексия” русумли автотранспорт воситасида   57 минг 600 дона пиротехника воситаларини 560 АҚШ долларига пуллашга уринган пайтида фош қилинди. Шунингдек, мазкур автомашинада яна 2 турдаги жами 992 қути пиротехника воситалари борлиги аниқланди. 
Асака туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролардан бири 56 минг 400 дона петардалар ва 20 дона салютларни 900 АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Бухоро вилояти

     Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган навбатдаги ҳолатда эса Бухоро туманида истиқомат қилувчи мактаб ўқувчиларидан бири 1010 дона пиротехника воситаларини 4 млн. сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Жиззах вилояти

     Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Жиззах шахрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролардан биридан 21 минг 175 дона пиротехника воситалари олиб қўйилди. 
     Ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган мазкур 4 турдаги пиротехника воситаларининг умумий қиймати салкам 9 млн. сўмни ташкил қилиб, улар кейинчалик сотиш учун режалаштирилган экан. 

Навоий вилояти

     Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган ҳолатда эса фуқаролардан бири пиротехника воситаларини пуллаш учун харидорни Интернетдаги орқали жалб қилгани фош бўлди. 
     Телеграм мессенжеридаги ёзишмалар орқали ушбу шахс  12 минг дона пақилдоқларни 3 млн.сўмга сотишга ўзаро келишишади. Аммо, бу келишув амалга ошмади. Салкам 10 кг. огирликдаги пиротехника воситаларининг савдосига ўз вақтида чек қўйилди. 

Самарқанд вилояти

     Самарқанд вилоятида ҳам давлат божхона хизмати ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Қонунбузарлар мана бу пиротехника воситаларининг ҳар бирини 430 минг сўмдан пуллашаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Тезкор тадбирда давомида жами 10 дона шу турдаги салютларнинг яширин савдоси олди олинди.
     Самарқанд шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида яна бир фуқародан кейинчалик сотиш режалаштирилган 3 минг дона пақилдоқлар олиб қўйилди.  

Сурхондарё вилояти

     Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Ангор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротхеника воситаларини Интернет орқали топилган харидорга сотаётган шахс тўхтатиб қолинди.
     Натижада, қиймати 2.6 млн. сўмлик 3465 дона пақилдоқлар ва салютларнинг  ноқонуний савдосига чек қўйилди. 

Сирдарё вилояти

     Навбатдаги пиротехника операцияси Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан фош этилди.  Аввалдан кузатувга олинган фуқаролардан бири ўзи бошқарувидаги Нексия автомашинасида қиймати салкам 12 млн. сўмлик 39 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тошкент вилояти

     Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаролардан бирининг қўл юклари назорат-рентген ускунаси орқали божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасидан божхона назоратидан яширилган 6 турдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
     Натижада 1254 дона палқидоқлар, салютлар ва бошқа турдаги пирохтеника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Фарғона вилояти

     Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувган олинган фуқаролардан бири бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина Марғилон шаҳрида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. 
     Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида мукаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва биронта ҳам ҳужжатлари бўлмаган 558 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 451 кг.дан ортиқ оғирликдаги мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати салкам 56 млн. сўмни ташкил қилар экан. 

Хоразм вилояти

     Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида мактаб ўқувчиларидан бирининг ёнидан қиймати 2,4 млн. сўмлик 2 турдаги 4800 дона пиротехника воситалари олиб қўйилди.   

Тошкент шаҳри

     Тошкент шаҳрида Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси, Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда  ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 20 дона салютлар ҳамда 2 турдаги 201 минг 600 дона пақилдоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. 
     Қонунбузарлардан ашёвий далил сифатидан олиб қўйилган мазкур пиротехника воситаларининг қиймати эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 420 миллион сўмни ташкил қилмоқда. 
     Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан дастлабки текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
     Рақамларга мурожаат қилсак, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 67 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 4 млрд. сўмдан зиёд блган 1 млн. 200 минг донадан ортиқ пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. 

Ҳусан ТАНГРИЕВ, Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати бош инспектори
Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист
Иброҳим Сайдакбаров тасвири