САЙЛОВДА МАҲКУМЛАР ҲАМ ОВОЗ БЕРИШАДИМИ?


 

     Бу йилги сайлов қандай ўтади? Янгиликлар борми? Бунинг учун журналистлар нима қилиши керак каби саволларга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ва Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов жараёнини ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуидаги семинар-тренингда қатнашган бир гуруҳ журналистлар билиб олишди.

     ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети доценти Беруний Алимов ўз маърузасида бу йил Ўзбекистонда сайлов кодекси қабул қилинганлигини таъкидлади. Сайлов кодекси шу пайтгача Аргентена, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон ва Испания каби 40 та давлатда мавжуд бўлган.

     Ўзбекистонда сайлов кодексини ишлаб чиқишга сайлов қонунчилиги соҳасидаги мутахассислар ва олимлар, депутатлар ва сенаторлар жалб қилинди. 400 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар олинди.

     Хўш нима ўзгарди?

     Экологик ҳаракати вакиллари учун Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун квоталар белгиланишидан воз кечилди.

     Қонунчилик палатасида депутатлар учун жойлар сони (150) сақлаб қолинди.

     Партиялараро соғлом рақобат яратилди.

     Олдин бир киши битта партияга овоз берган бўлса энди 2 та партияга ҳам овоз бериши мумкин.

   Олдин номзодларнинг ишончли вакилларига сафар харажатлари тўланмасди. Энди бунга тўлов бўйича алоҳида тартиб белгиланди.

     Қамоқхоналардаги озодликдан маҳрум этилганлар ҳам бу йил биринчи марта овоз беришади. Олдин чекловлар бор эди.

     Сайловчилар бир нечта белгилардан фойдаланса бўлади. Олдин фаққатгина битта белги қўйиларди.

     Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексини  8-моддаси сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишдаги очиқлик ва ошкоралик. Журналистлар бемалол ёзишлари мумкин.

     35-модда. Оммавий ахборот воститаларининг вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида ҳозир бўлиш, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.

     “Ўзбекистон 24” шарҳловчиси, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Нозима Тошпўлатова журналистларни сайлов компаниясини ёритишда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, интервью қоидаларига амал қилиши, таҳлилий фикрларга, адабий тил нормаларига эътибор бериши лозимлигини таъкидлади.

     Семинар сўнггида журналистларга Беруний Алимов, Анора Содиқова, Қобил Хидировлар томонидан ёзилган “Сайлов комиссияларининг ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситаларининг сайловлар жараёнидаги фаолияти” китоби қўлланма сифатида тақдим этилди.

 

Хонбиби МАХАМОВА, журналист