ҲАМШИРА НАРКОБИЗНЕСГА ҚЎЛ УРДИ


     2019 йил июль ойининг 24 куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Сардоба туман суди томонидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбланган ҳамширанинг жиноий ҳаракатига оид (1-1207-1901/19-сонли) суд иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда Сардоба туман суди раиси Ж.Турдимурадов маълумот берди.

   Иш ҳужжатларига кўра туман тиббиёт бирлашмасининг Жарроҳлик Реабилитация бўлимида ишловчи ҳамшира Ф.Жумаева (исм-шарифлари ўзгартирилган) ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланган.

     У 2019-йил 16-февраль куни таниши Н.Эшматовага бир дона конвалютага жойланган, 9 дона капсуладан иборат (жами оғирлиги 0.45 грамм) “ТРАМОДОЛ-ЗН” гиёҳвандлик моддасини 12.000 сўм пуллар эвазига сотган. Шу куни ИИБ ходимлари томонидан “Назорат остига олиш” тезкор тадбири ўтказилиб, мазкур тадбир жараёнида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини Н.Эшматова Д.Йўлдошевага сотмоқчи бўлганида унинг шубҳаланиб қолганлиги боис тадбир охирига етказилмаган.

    Суд ўз айбига иқрорлик билдирган Ф.Жумаевани ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми, Н.Эшматовани ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этгандеб топди. 

     Унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўлланилиб, ҳар бирига тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, икки йилга синов муддати белгиланган.

     Хуллас калом 12 минг сўм ортидан ҳамширанинг нафақат оқ халатига, унинг аёллик шаънига ҳам доғ тушди.    

 

М.Эшмирзаева,

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди

раиси - Ж.Турдимурадов