Одил Икромга табрик


   Шоир ва таржимон - Одил Икромни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Одил Икромга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Одил Икром (Икромов Одилхон Қорихонович) –1960 йил, 26 январда Тожикистоннинг Исфара туманидаги Кўлкент қишлоғида туғилган.
  1977 йилда Тожикистон республикаси, Исфара тумани, Кўлкент қишлоғидаги 35-ўрта мактабни тугатган.
  1981-1983 йилларда Тожикистон республикаси, Ҳисор туманидаги (ҳозирги Шаҳринав) 8-умумтаълим мактабида ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси,  1983-1985 йилларда "Совет Тожикистони" (ҳозирги “Халқ овози”) республика газетаси махсус мухбири вазифасида ишлаган.
  1985 йилдан 2000 йилгача Ўзбекистон Радиоси адабий-драматик эшиттиришлар Бош таҳририятида ҳамда Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси қошидаги Таржима ва адабий алоқалар Марказида ишлаган.
  «Уфқ дарахти» (1991), «Таҳажжуд» (2007), «Узлат» (2011), «Таҳаммул»(2012), “Хаёл мақбараси” (2020) номли шеърий китоблари нашр этилган. 
  Муҳаммад Иқбол, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Нақибхон Тўғрал, Лойиқ Шерали, Озарахш, Фарзоналарнинг шеърий китобларини, шунингдек, Заҳирий Самарқандий, Муҳаммад Субҳонларнинг насрий асарларини форс-тожик тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Айни пайтда Жалолиддин Румийнинг “Маънавий маснавий” асарини ҳамда Мирзо Абдулқодир Бедилнинг маснавийларини ўзбек тилига ўгирмоқда.
   Тожик шоирлари Лойиқ Шералининг “Онагинам”, Фарзонанинг “Ишқ тасбеҳи”, Озарахшнинг “Хайрли тонг”, Фуруғ Фаррухзоднинг “Қайғу гули”  ҳамда “Замонавий тожик шеърияти антологияси” китоблари Одил Икром таржимасида нашр этилган.
  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
  Ж. Румийнинг "Маънавий маснавий" асари (олти китобдан иборат) таржимасини тугатди. Биринчи китоб шу кунларда нашр этилди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот