ВЕЛОСИПЕДНИ СОТИБ...


     Илгари ҳам бир неча марта ўғирлик ва фирибгарлик қилиб, жиноят кўчасининг таниқли вакилига айланган Муҳаммаджон Йўлдошев (исм-фамилиялар ўзгартирилди) ҳали ёш бўлишига қарамай, 6 марта судланишга улгурди. Натижада, “Хавфли рецидивист” номига сазовор бўлди.
Бир ишни бошини тутмаган бу йигит бекорчиликдан зерикиб, Фарғона шаҳар “Ал-Фарғоний” боғига келиб, сайр қила бошлади. У ерда Шоҳруҳбек Комилов ўғлининг велосипедларини ижара асосида фуқароларга сайр қилиш учун бераётганини кўриб қолди. 
    У сайрни велосипедда давом эттирмоқчи бўлди. Сўнгра Шоҳруҳбекдан нархи 1.100.000 сўм бўлган “ZGL” русумли велосипедни сайр қилиб келиш учун ижарага олди-ю, нияти бузилди. Қараса, эҳтиёжи учун пул ишлаб олишнинг имкони бор. Дарҳол вақтдан унумли фойдаланиб, ижарага олинган велосипедни Алишер Ахмадалиевга 200.000 (икки юз минг) сўмга сотиб юборди. Пулларни эса ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборди. 
     Олиб борилган терговга қадар текширувлар натижасида Х.Атаджоновга тегишли “ZGL” русумли велосипед А. Ахмадалиевдан далилий ашё сифатида олинди. Муҳаммаджон Йўлдошевга нисбатан суд тегишли жазо тайинлади.

 

Мадамин Ваҳобжонов, 
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси терговчиси, лейтенант.
Маъруфа СОЛИЕВА “Қонун ва Ижро” газетасининг махсус мухбири.