ЎҒРИЛИККА ЎРГАНГАН КЎНГИЛ



     Нилуфар Олимова ҳам эндигина 20 ёшни қаршилашга улгурган бўлса-да, ўзига ўғирликни касб қилиб олган. У 1999 йилда Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида туғилган. Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши судга юборилган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб олиш, ҳаётини тартибга солиш ўрнига яна эски ҳунарини давом эттирди. 
     Тирикчилик илинжида, бир куни Фарғона шаҳрида яшовчи таниши бўлган Мадина Мирзаеванинг уйига меҳмонга келди. Эшикни Мадинанинг вояга етмаган қизи Гуласал очди ва онасининг уйда йўқлигини айтди. Нилуфарнинг бошқа борадиган жойи ҳам йўқ эди. У Мадинани кутиб турадиган бўлди ва ичкарига кирди. Уйда қизнинг ёлғиз экани унга фойда берди. Қўлга илинадиган нарса бўлса ўғирлик қилиш ва уларни сотиб эҳтиёжларига ишлатиш учун эски ҳунари эсига тушди. Хоналарни айланиб юриб, Мадинага тегишли бўлган жами нархи 3.000.000 сўм миқдоридаги тилла тақинчоқларини ўғирлаб олди. Сўнгра баҳона қилиб, Мадинани кутмай уйдан чиқиб кетди.
     Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Нилуфар Олимова жиноятига иқрор бўлди. Унга нисбатан суд тегишли жазо қўллади. 
     “Ёмонлар учун халқ назаридан қолишдай қаттиқ жазо бор. Яхшилар учун эса халқ ҳурматидай улуғ мукофот бор”, деб шуни айтадиларда.

 

Мадамин Ваҳобжонов, 
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси терговчиси, лейтенант.
Маъруфа СОЛИЕВА “Қонун ва Ижро” газетасининг махсус мухбири.