АКАСИНИНГ "ҲИМОЯЧИСИ"


     Фарруҳ Муллабаев, Фарғона шаҳар Сайилгоҳ кўчасида жойлашган “Истанбул” ширинликлари кафеси олдида, акаси Шерзод Муллабаевни таниши Фарҳод Алимов билан жанжаллашаётганини кўриб қолди. Фарҳоднинг акасига қўпол муносабатда бўлиб, кўкрагига қўли билан муштлаб урганлигига гувоҳ бўлди-ю, ўз навбатида акасининг ёнини олишга ошиқди. Натижада, Фарҳод Алимовнинг олдига келиб, жанжалга аралаша бошлади. Бу ҳам етмаганидек, уни юз қисмига бир неча маротаба қўли билан уриб тан жароҳати етказди. 
     Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида, Фарҳод Алимовда бош, пешона, кўз ва қош соҳасида жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражаси ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар тоифасига киришлиги қайд этилди.
     Фарруҳ Муллабаев ўзининг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этди.
     Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан бу иш кўриб чиқишлик учун Фарғона шаҳар прокурорига юборилди.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант - Шоҳруҳбек Раҳмонов.