СОХТА “GREEN CARD”


 

 

Жиноят ва жазо

 

СОХТА “GREEN CARD” НИ 7000 АҚШ ДОЛЛАРИГА ПУЛЛАГАН ФИРИБГАРЛАР УШЛАНДИ

 

     Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи Ботир Холхўжаев  (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва Акром Бобобековлар фирибгарлик қилиб қўлга тушишди.

     Салим қўшни қишлоқда яшайдиган Ботирни Америкага ишлагани кетаётганини эшитиб у билан Самарқанд шаҳрида учрашди. Ўғлини Америкага юборишда ёрдам сўради.

     Ботир унга ўғлини Америкага юбориш учун “GREEN CARD”  ютуғи чиққан қиз топиб беришини, ўша қизга фарзандини уйлантирсагина Америка давлатига бориши мумкинлигини айтди. Бунинг эвазига у Салимдан 7.000 АҚШ доллари беришни талаб қилди.

     Ботир таниши Акромга қўнғироқ қилиб “GREEN CARD”  ютуғи чиққан қизларнинг манзилини сўраб билгач, Салим билан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи бир қизникига боришди.

      Афсуски ютуқ чиққан қизни топишолмай, хуноб бўлиб, ортларига қайтишди.

     Кейин улар Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшайдиган Севдора Тўраеваникига боришди. Салим шу қизни ўғлига олиб берди.

     Ботир Севдоранингн номига инглиз тилида расмийлаштирилган ҳужжатларни Салимнинг қўлига тутқазиб ундан жами 1.850 АҚШ доллари ва 10.900.000 сўм олиб кетди.

     Салим келини  ва ўғлини Америкага юбориш учун Ботир айтган барча ҳужжатларни тайёрлади. Бироқ Ботир энди унинг қўнғироқларига жавоб ҳам бермади, уйига ҳам келмади.

     Салим  Самарқанд шаҳрига бориб, “GREEN CARD” ўйнатадиган офисга кириб, Ботир берган ҳужжатни кўрсатди. У ердаги ходимлар бу ҳужжат сохта эканлигини айтишди.

     Салим уни судга берди. Шундан сўнггина Ботир ва Акром олган пулларини қайтаришди. Суд Ботир Холхўжаев ва Акром Бобобековларга тегишли жазо тайинлади.

          Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист,

                                                                                         Феруз МАРДОНОВ,

Самарқанд вилояти Иштихон туман

прокурорининг ўринбосари