Товарлар импорт қилинганда ҚҚС


     Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ:

товарлар импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғи бюджетга тўланган бўлса, тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш мумкинлиги белгиланган.

Шунингдек, импорт қилинган товарлар бўйича солиқни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса ҳам қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олиниши қайд этилган.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи -Замира Қўлдошева.