Солиқдан озод қилинадиган хорижий инвестициялар


     Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда корхоналар фойда солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан озод қилинади:

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;

3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи -Замира Қўлдошева.