Ижарага бериш шартномалари ҳақида


     Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан Чиноз тумани аҳолиси ўртасида солиқ соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти кенг тушунтирилмоқда.

    Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси рахбари, туман Хокими, туман прокурори Чиноз туманида ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчиларга,кўчмас мулкни ижарага берувчи шахсларга кўмак беради.

    Хабарингиз бор 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди.
     Шартномани ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

  Эслатиб ўтамиз, ижара шартномалари жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги давлат солиқ инспекциясида ҳисобга қўйилади.

     Фуқароларимизга давлат солиқ инспекциясига ташриф буюрмасдан ҳам ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш имконияти яратилган. Яъни, улар Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилган “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизмати орқали хам ижара шартномаларини ҳисобга қўйишлари мумкин. Ушбу хизмат туну кун фаолият юритади.

 

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси.