Тадбиркорлар билан учрашув


Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбари ва вилоят прокурори ўринбосари вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан янги 2019 йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, деб эълон қилиниши ҳам бежизга эмас. Чунончи, ўтган 2018 йилда Республикамизда бошланган улкан ўзгаришлар, оқилона ишларнинг мантиқий давоми сифатида ва мазкур ишларни янада юксак даражага кўтариш мақсадида, янги йилга янгича ном бериш анйи муддаодир. Бинобарин, ушбу мақсадларга эришиш учун даставвал бир қатор устивор вазифаларни амалга ошириш талаб этилади ва солиқ тизими соҳасидаги янгиликлар, янгича ўзгаришлар ҳам бевосита юқорида тилга олинган устивор вазифалардан бири ҳисобланади.
Мана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, солиқ идоралари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари бевосита солиқ соҳаси билан боғлиқ бўлган савол ва таклифларни электрон шакилда юборишга мўлжалланган телеграм ижтимоий тармоғида “НДС Тошкент вилояти” номли махсус гуруҳ очилиб, уни юритиш учун бошқармадан 2 нафар масъулятли ходим бириктирилди.
Шунингдек, вилоят ҳудудидаги тижорат банкларининг мижозлар билан ишлаш залидаги мавжуд мониторларда солиқ тизимига оид янгиликлар ва шу соҳа қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар юзасидан видео роликлар намойиши йўлга қўйилди.
Вилоятга қарашли хар бир туман ва шаҳарларнинг аҳоли гавжум жойларида солиқ қонунчилигига киритилган камида 2 та ўзгартиришлар ифодаланган баннерларни жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” канали ташаббуси билан шу йилнинг 6 январь куни вилоят прокурори ўринбосари М.Ахмедов ҳамда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи К.Ходжаев ва бошқарма бўлим бошлиқлари иштирокида бир қатор тадбиркорлик субъектлари, жумладан “Янги Тошкент консерва” МЧЖ, “Medical Servis” МЧЖ, “DK Fortex Medical” МЧЖ каби корхоналарда бўлиб, у ердаги солиқ соҳасидаги ўгаришлар юзасидан ҳамкорлик учрашувлари ўтказилди ва берилган саволларга батафсил жавоблар олинди. Ҳудди шу куни вилоят солиқ бошқармасида прокуратура ходимлари билан солиқ инспекцияларининг 172 нафар раҳбар ва мутасадди ходимларига солиқ соҳасига оид ўзгаришларни солиқ тўловчиларга самарали еткариш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

 

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси раҳбари - Замира Қўлдошева.