Қиймат солиғига киритилган ўзгартиришлар


Тошкент вилоятида қўшилган қиймат солиғига киритилган ўзгартиришлар кенг жамоатчиликка тарғиб қилиниши.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этди. Унда айтилишича, 2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Солиқ юкини камайтириш бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратишнинг ягона йўлидир.
“Солиқ маъмуриятчилиги шундай бўлиши керакки, -дейди юртбошимиз, - қўшилган қиймат солиғи кенг жорий қилинса ҳам, бу ҳолат истеъмол товарлари нархи ўсишига олиб келмаслиги шарт ва зарур. Фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керак”.
Дарҳақиқат, солиқ тўлаш хар бир кишининг виждоний бурчи бўлмоғи даркор. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари раислигида 2019 йил 7 январь куни солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли тарғиб қилиш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, вилоят бўйича 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан, 1 491 корхона умумбелгиланган солиқларни тўлаш тартибига ўтиши муносабати билан уларга давлат солиқ идораларининг 201 нафар ходимлари номма-ном бириктирилди. Ҳусусан, 22 туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларига йирик товар айланмасига эга бўлган, умумбелгиланган солиқ тўлаш тизимига ўтаётган тадбиркорлик субъектлари бириктирилиб берилди. Шунингдек вилоят ишчи гуруҳи шу йилнинг
4-6 январь кунлари 2 та кичик гуруҳга бўлинган ҳолда жами 1299 нафар солиқ тўловчилар билан вилоятнинг 6 та ҳудудида учрашув ва семинарлар ўтказди. Тадбир давомида тадбиркорларнинг 208 турдаги солиқ тизимига оид саволларига мутахасислар томонидан тушунтириш ва жавоблар берилиб, уларга 3 200 тадан зиёд буклетлар тарқатилди.
Йиғилишда тадбиркорлик субъектларидан тушган 41 турдаги муаммоли саволларга атрофлича тушунтиришлар берилди ва ушбу саволлар мутахасислар томонидан жойида ҳал этилди.
Жумладан:
- Вазирлар Маҳкамасининг 850-сонли қарорига асосан 2019 йилнинг 1 январидан қурилиш материаллари билан савдо қилувчи ЯТТлар юридик шахс сифатида қайтадан давлат рўйхатидан ўтиши лозим. Шу сабабли, қурилиш материаллар таркибига қандай товарлар киради, уларнинг рўйхати қайси норматив ҳужжат билан тасдиқланганлиги;
- ёғоч ва минерал ўғитларни импорт қилишда ҚҚС бўйича муддатли имтиёз берилган бўлиб, ушбу маҳсулотларни қайта сотишда имтиёз қўлланилмасдан реализация қилинмоқда. Натижада нархни ошиб кетмаслиги учун берилган имтиёзўз самарасини бермаяпти;
Олиб борилган тушунтириш тадбирлари натижасида вилоят бўйича умумбелгиланган солиқларни тўлаш режимига ўтаётган 400 та корхона стандарт ва 179 та корхона соддалаштирилган қўшилган қиймат солиғини тўлаш тизимини танлаганлигини маълум қилди.
Шунингдек, 76 нафар якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини юридик шахс сифатида қайтадан ташкил қилди (қайтадан давлат рўйхатидан ўтди) ҳамда соддалаштирилган солиқ режимидаги 497 та корхона мол-мулк, ер ва сув солиқлари бўйича дастлабки ҳисоботларини тақдим этди.
Бундан ташқари, бириктирилган ходимлар томонидан, бевосита жойига чиққан ҳолда тушунтириш ишлари олиб бориш жараёнида 172 та тадбиркорлар томонидан 298 та ҳисоб фактуралар тўлдирилиши ўрганилганда, 41 та ҳолатда камчиликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда натижаси бўйича суҳбат маълумотномалари тўлдирилди.
Шу билан бирга, 5 январь куни 115 нафар тадбиркорлар иштирокида тўғридан-тўғри очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилиб, “Тошкент” телеканалида намойиши этилди.

 

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси раҳбари - Замира Қўлдошева.