Жанна Д' Арк таваллуд топган кун


   Франциянинг миллий қаҳрамон аёли - Жанна Д' Арк  -  1412 йилнинг 6 январь куни Франциянинг Домреми қишлоғида оддий деҳқон оиласида туғилган. Ёшлигидан тақводор бўлиб ўсган.
  Юз йиллик уруш даврида (1337-1453) инглиз босқинчиларига қарши француз халқининг умумхалқ курашига раҳбарлик қилиб, урушда тубдан бурилиш  ясалишига сабабчи бўлган. 
   Эркакча кийинган ва қуролланган Жанна қийинчиликлар билан валиаҳд шаҳзода Карл қабулига кириб (1429 й.) уни кескин  ҳарбий ҳаракатларни бошлашга даъват эта олган.
Ёшгина қизалоққа француз  қўшинига қўмондонлик қилиш топширилган. Жанна бирин-кетин ажойиб ғалабаларни қўлга киритган. Жанна қамалдаги Орлеанни халос қилган (1429 й.). Шундан кейин унга Орлеан қизи номи берилган. 
   Жаннанинг обрўси аскарлар ва халқ ичида ошганлиги қирол ва сарой аёнларига ёқмаган. Инглизлар Жаннани Руан шаҳрига олиб келиб, черков судига топширганлар.
   Черков суди Жанна Д' Аркни даҳрийлик ва жодугарликда айблаган ва Руаннинг марказий майдонида ёқишган (1431й.) Жанна ўшанда атиги 19 ёшда бўлган.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси . Т., 2002 й.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот