Андижонда “Иссиқлик манбаи” ДУК ишчиларининг иш ҳақи ундириб берилди


  Андижонда “Иссиқлик манбаи” ДУК ишчиларининг тўланмаган 212 миллион сўмдан кўпроқ иш ҳақи ундириб берилди

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони билан туман (шаҳар) адлия бўлимларининг энг асосий вазифаларидан бири этиб, фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш белгиланган.
  Андижон шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан вазифаларни жойларда ижросини таъминлаш, айниқса фуқароларни бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
  Хусусан, адлия бўлимига жорий йилнинг март ойида Андижон вилоят “Иссиқлик манбаи” Давлат унитар корхонасида ишловчи бир гуруҳ ходимлари ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб, иш ҳақларини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишган.
  Мурожаатларни ўрганиш давомида аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам “Иссиқлик манбаи” ДУКнинг 16 нафар ишчи ходимларга 212.922.669 сўм миқдорда ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаган.
  Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарилган иш учун ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлашга мажбур. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорида мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавобгарлиги белгиланган.
  Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 171-моддасига асосланиб, адлия бўлими томонидан 2021 йил 18 март куни Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига Андижон вилоят "Иссиқлик манбаи" ДУКнинг 16 нафар ишчи ходимларини манфаатида жами 212 млн. сўмдан кўпроқ иш ҳақи ундиришга суд буйруғини бериш тўғрисида киритилган аризалар қаноатлантирилиб иш ҳақлари ундирилиши таъминланди. 

О. Гафуров,
Андижон шаҳар адлия бўлими бошлиғи,
1-даражали юрист 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот