НАМАНГАННИНГ ГУЛЛАРИ


Бунча равон бўлмаса 
Наманганнинг йўллари. 
Мунча хандон бўлмаса 
Наманганнинг гуллари.

Наманган — жаннат диёр, 
Кавказ келсин таъзимга.
 Водийда яшил маржон
 Жўрдир юрак созимга.

Наманган юлдузлари 
Қалбда чақин, дейдилар. 
Наманганнинг қизлари 
Кўзга яқин, дейдилар.

Ошиқ кўнгил тўрида 
Ишқ яширин, дейдилар.
Наманган гўзалларин 
Тили ширин, дейдилар.

Асло кетгим келмайди
Бундай гўаал чамандан. 
Йўқолиб қолса Нарзий 
Излангиз Намангандан!
Нормурод НАРЗУЛЛАЕВ.
1983 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот