Фаришта


     Эр-хотин тўйларининг 35 йиллигини ресторанда нишонлашибди. Фаришта пайдо бўлиб: "35 йил бирга эканликларингиз учун биттадан тилагингизларни амалга ошираман", - дебди. Хотин: - Эрим билан саёҳатга чиқишни истайман, - деса, ўша заҳоти қўлида учиш учун иккита чипта пайдо бўлиб қолибди. Навбат эрга келибди. У ўйлабди-да: - Бунинг бари яхши, аммо бундай имконият умр мобайнида бир маротаба берилади. Ўзимдан 30 ёш кичик хотиннинг эри бўлишни хоҳлайман.
     Хотин ҳайрон, фаришта лол. Лекин тилак амалга ошиши шарт! Фаришта эрни 92 яшар чолга айлантириб қўйибди.
     Қиссадан ҳисса: ношукур эркаклар, фаришталар ҳам аёл эканлигини унутманглар!