Нурбек Маматовга табрик


   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли актёри, муқаллид санъати устаси - Нурбек Маматовни таваллуд топган айёми билан чин юракдан табриклаймиз!
    Нурбекка соғлик, узоқ умр, ижобий ва ижодий парвозлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила -  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот учун: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри солист-вокалисти - Нурбек Маматов  30 ноябрь 1984 йилда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида таваллуд топган. Мукофотланмаган.
  Маълумоти олий. 2008 йили Ўзбекистон Санъат институти (ҳозирги Ўзбекистон санъат ва маданият институти)ниг "Мусиқали  драма актёри" факультетини тамомлаган. 2012 йил шу институтнинг “Эстрада актёрлиги санъати” бўйича магистратурасини битирган. 
   Нурбек Маматов ўз ижодий фаолиятини 2007 йилдан бошлаган бўлиб, кўплаб эсда қоларли ролларни ижро этиб келаётган  катта истеъдодга эга ижодкордир. Жумладан, “Балли улоқчи”да  йигит, “Сойибхўжа операцияси”да ҳажвчи, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Анвар, “Гаровдаги муҳаббат”да Меҳмонали, “Ой онам - қайнонам”да Тошвой, “Бу телба хонадон”да гувоҳ, “Матонат”да Равшан, “Асл хазина”да талаба, “Сохта малика”да испан шаҳзодаси, “Тўда” да Санжар, “Олифта”да ички ишлар ходими, “Қизи борнинг нози бор”да Анвар, “Ялмоғизнинг набираси”да Аждарҳо, “Синфдош ёҳуд куёвликка номзод”да Асалбек, “Биз соғинган қўшиқлар”да Мирза, “Топталган туйғу”да Мурод, “Машраб”да девона, “Хонума хоним” Кенто, “Сарвқомат дилбарим”да Жонтой ва бошқа спектаклларда 30 дан ошиқ ролларни ижро этиб, маҳоратли етук ижодкор бўлиб етишганлигини намоён этган.
   Театрда давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган “Лайли ва Мажнун” (А.Навоий достони асосида Хуршид асари) спектаклида Мажнун ролини ижро этган.
   У ўзининг бетакрор овози орқали ёш авлод онгида Ватанга муҳаббат, ёши улуғларга ҳурмат каби тарбиявий ғояларини ўзида мужассам этган миллий мафкурани сингдиришда жонбозлик кўрсатиб келаётгани билан давлат тадбирларида иштирок этиб, ўз репертуари билан мутахассислар ва томошабинлар меҳрини қозониб келмоқда.
   Нурбек Маматов театрда ишлаш билан қаторда экран санъатига ҳам муносиб ҳисса қўшган серқирра ижодкордир. Жумладан, унинг ижросидаги “Турмуш чорраҳалари”, “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Кунларнинг бирида” кўрсатувларида мунтазам равишда ролларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда. Шунингдек, “Туташ тақдирлар”да қўшни йигит, “Опа-сингиллар”да дўст ва яна бошқа кўплаб сериалларда ролларни маҳорат билан ижро этиб, миллионлаб томошабинларга манзур бўлиб келаётган, келажаги порлоқ ёш ижодкорларимиздан бири сифатида эътироф этилмоқда.
  Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси “Наво” телеканали орқали намойиш этилган “Сеҳрли созлар” кўрсатувида миллий мақом йўналишидаги қўшиқларини ижро этиб, миллионлаб томошабинларимиз эътирофига сазовор бўлганини эътироф этиш жоиз.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот