ЛАТИФАЛАР


Темир йўлдан ўтадиган жойда машиналар турнақатор тизилиб кетган, кетма-кет сигнал чалиб, шовқин кўтаришяпти. Ниҳоят, назоратчи уйчасидан қари темирйўлчи чиқди:

  • Намунча бибиплатасизлар-а? Озгина сабр қилинглар! Поезд беш соатгина кечикяпти, холос...

* * *

Заргарлик дўконида:

  • Анави тилла занжир қанча туради?
  • Ҳа-а, бу узук — ҳақиқий санъат намунаси. Унинг нархи бир миллион сўм.
  • Даҳшат! Ҳув анави узук-чи?
  • Афсус, бу узукнинг нархи иккита даҳшатга тенг келади. 

* * *

Бир янги ўзбек бошқа шаҳардаги бизнесменга хат йўллашга қарор қилибди.

— Хатни нима деб бошлай? — сўрабди котибаси. — “Ҳурматли жаноб” дебми?

— Э, у муттаҳамнинг нимаси “ҳурматли” экан? Ахир у машҳур фирибгар-ку. Яхшиси, соддагина қилиб бундай ёзамиз. “Қадрли ҳамкасб!”

* * *

Эрталаб набира мақтанди:

  • Бувижон, мен тушимда учдим!

Бувиси ажабланди:

  • Вой шумтака-ей, осмонда менга урилиб кетган сенмидинг, ҳали?!

* * *

ДАН ходими ҳайдовчидан сўраяпти:

— Нега тезликни оширдингиз?

— То ароқ таъсир қилгунича уйга етиб олай, дегандим-да!..

* * *

— Алло, бу башоратчи Башорат опами?

  • Худди ўзи, қоқиндиқ!
  • Ассалому алайкум! Пайшанба куни кечки пайт қабулингизга борсам, майлими?
  • Йўқ.
  • Нега?
  • Чунки сешанба куни йиқилиб тушиб, оёғингиз лат ейди...