Марҳумлардан қўрқманг


     Бир аёл далада ишлаётиб, бироз мизғиб олмоқчи бўлиб, ухлаб қолибди. Уйғониб қараса, ҳамма кетиб бўлган, қоронғу тушган. Уйи қабристон олдида экан. Қабристоннинг ёнидан қўрқиб ўтаётса, унга бир чол учрабди. Суюниб кетиб, бояги отахоннинг олдига яқинлашиб: "Яхшиям учрадингиз, ўликлардан қўрқаман", - деса, отахон: "Ўликлардан эмас, тириклардан қўрқиш керак", -дебди. Ҳалиги аёл бошини қимирлатиб, тасдиқ ишорасини қилибди-ю кўнгли хотиржам бўлибди. Отахон яна сўзини давом эттирибди: "Аммо тўғрисини айтсам, ўлмасимдан олдин мен ҳам ўликлардан қўрқардим", - ДЕЯРМИШ!

***

     Бир аёл шифохонада ишларкан. Тунда навбатчиликдан қайтаётиб, қабристон олдидан ўтишига тўғри келибди. Йўлда бир киши унга ҳамроҳ бўлиб: "Қўрқманг, синглим", - деб далда берганча йўл-йўлакай турли латифалар айтиб, кулдириб кетаверибди. Аёл: "Жуда ҳазилкаш, қувноқ одам экансиз", деса, бояги одам хўрсиниб: "Мени тириклигимда кўрганингизда эди", - ДЕЯРМИШ!!!