Вафодор эр


 

     Тун қоронғусида бир эркак уйига маст, уст-боши кир, ғижим ҳолда кириб келиб, ухлаб қолибди. Эрталаб уйқудан турса, хотини уйда елиб-югуриб юрибди. Эрини кийимларини тозалаган, дазмоллаган. Ошхонага кирса стол устида турли хил ноз-неъматлар билан тўлдирилган нонушта, ... Хотини у ёққа ўтса ҳам эрига жилмаяркан, бу ёққа ўтса ҳам жилмаяркан. Эр бу ҳолатни кўриб ҳангу-манг бўлиб, ўғлидан сўрабди:
— Нима бўлди онангга, нега бунақа? - деса, ўғли:
— Кечаси келганингизда онам жаҳл билан сизни уйга судраб кириб, кийимларингизни ечаётган эдилар, сиз онамга қараб:
— Менга яқинлашма, мени хотиним бор дейишиз билан, онам ўзгариб қолдилар, - дермиш.