Мадина Юсуф Муҳаммад қизига табрик!


   Севимли шоиримиз, Ўзбекистон халқ шоири - Муҳаммад Юсуф ва "Олтин қалам" газетасининг Бош муҳаррири, шоира - Назира Ас-Саломнинг қизи - Мадина Юсупова (Мадина Юсуф Муҳаммад қизи)ни таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз! 
   Мадинага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Барча орзулари рўёбга ошсин! Ота-Онаси ва раҳматли Бобоси, олим - Ғайбулла Ас-Салом сингари эл ардоғида бўлиб юриш насиб айласин! Оиласига тўкинлик, тотувлик тилаймиз. 

Камоли эҳтиром ила - Музаффар Муҳаммадназар.

  Маълумот: Мадина Юсупова 1985 йилнинг 12 Август куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 
  Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг "Инглиз ва француз тили филологияси" факультетини тамомлаган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот