Собир мўйлов



     Собир мўйловни (Хоразмча Собир бурт) кўрсам кулгум қистайди. У билан ёшлигимизда бўлиб ўтган бир воқеа ёдимга тушаверади. Собир мўйловнинг ўзи яхши одам, мен билан тенқур. У чиройли, сипо кийинар, сочларини текис қилиб осмонга қараб тараб қўярди. Мўйловини айтмайсизми, мўйловини, ўзига шундай ярашиб турардики асти қўяверасиз. Собир чиройли мўйловини ҳар куни ойнага қараб киртишлар ва кичкина тароғида тараб қўйишни сира канда қилмасди. Шунинг учун бўлса керак факультетдагилар унга Собир мўйлов деб лақаб қўйишганди.У соч сақол олдиргани сартарошга кирса ҳам, мўйловини сартарошга ишонмас, ўзи чиройли билиб тартибга келтиради. Хуллас мўйлов Собир учун ҳаёт мамотидек гап эди –да. Биз гарчи бошқа бошқа қишлоқда турсак ҳам ўқишга бирга қатнаб, ётоқхонада бирга турардик.Талабалик олтин давр.Иниститутни охирги курсларида ўқиб юрган кунларнинг бирида иккаламиз ётоқхонанинг орқа томонидаги ошхонада ўтирадиган бўлдик.Унда ҳам, менда ҳам ошхонага кириб тамадди қилишга етгудек пул йўқ.
-Собир кел ўтирмайлик ахир пулимиз йўқ бўлса, емоқнинг қусмоғи бор,юр кетайлик десам у:
-Э бир гап бўлар қарзга еймиз, кейин пулимиз бўлганида тўлайверамиз деб қолди. Хуллас Собир десам, бу деди бу десам у деди мени кўндирди.
Чойхонанинг хушманзара, сўлим жойига-сўрига бориб ўтирдик.Офицант йигит келиб ҳизмат қила бошлади. Биринчисига иккита сомса, кейин беш олтитадан кабоб, изидан мазалигина шўрва ичдик. Албатда битта қулинг ўргулсин “обзамзам”дан ҳам бир шиша кетди. Охирида лимонли кўк чой ичиб мазза қилиб ётибмиз денг.
Бир пайт Собир мўйлов тўсатдан тур қочамиз деб қолди.
-Ие нимага дедим.
-Мана бу гулларнинг ортидан ўтиб кетсак ҳеч ким пайқамайди,томом.Ким билиб ўтирибди.Ҳозир айни тушлик вақти ошхонада одам кўп, ҳеч ким сезмайди.
Мен ҳам рози бўлдим,ахир шундан бошқа иложимиз ҳам йўқ эди- да.
Офицант йигитни кўзини шамғалт қилиб, олдинига Собир мўйлов бир пастдан сўнг мен гулларни пана қилиб жуфтакни ростладик.
Оёғимизни қўлимизга олиб юриб бораяпмиз, ҳар замон, ҳар замонда орқамизга қараб қўямиз.Ҳайтовур ҳеч ким қувлаб келаётгани йўқ.
Машмашани каттаси ётоқхонага келганимиздан кейин бошланди.
Биз ошхонадан қочиб чиққанимиздан кейин албатда офицант биз ўтирган сўрига келган, қараса у жойда бошқа одамлар ўтирган бўлади. Олдингги мижозлар -яъни биз йўқ.У дарҳол каттасига хабар беради. Каттаси офицантдан бизнинг белгиларимизни сўраб олгач, талаба эканлигимизни билади ва тўғри ётоқхонага келади. Чунки ётоқхонамиз шундоқгина ошхонанинг ёнгинасида эдида.Кейин эшитсак олдинлари ҳам бир икки талаба биз қилган усулдан фойдаланиб “қўлга” тушган экан.Коравулдан бизнинг белгиларимизни сўраб ,мўйловли йигит билан мўйловсиз йигитни қидириш бошланади. Вазиятни талабалардан эшитган Собир мўйлов ўзининг чиройли ва қадирдон мўйловидан воз кечишга қарор қилди.Хонада ўтирибмиз дарс қилган кишига ўхшаб, бир пайти хона эшиги очилиб, ҳалиги ошхонанинг бошлиғи ва қаровул кириб келди.
Хонага кириб бизга диққат билан разм солди. Бутун вужудимиз билан қалтираб ўтирибмиз.
-Йўқ булар эмас, уларнинг биттасини мўйлови бор эди,-деди ҳалиги киши қоровулга .Қоровул хам бир нарсани сездими чиқиб кетаётиб бир кўзини қисиб қўйди.
Иккаламиз ҳам енгил тин олдик.Хайтовур билмади.Билса томом эди -да.Бутун бошли иниститут олдида шарманда бўлардик.
-Қара ,ошна мўйловнинг қудратини,-деди Собир менга кўзини қисиб,агар шу мўйловим бўлмаганида хозир аниқ қўлга тушган бўлардик
Ҳа,дарвоқе қўлимизга бир икки сўм пул тушганда Собирни ўша еган овқатимизни пулини тўлаб келишга кўндирдим.Биз бирга бориб пулни тўлаб ошхонанинг каттасидан кечирим сўрадик.
Бор гапни эшитган ошхонанинг каттаси маза қилиб кулди ва биз билан хайрлашди.
Ана шунақа гаплар...