Мадина Мухторовага табрик


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, истеъдодли ижодкор, ўзбек халқининг севимли санъаткори - Мадина Мухторовани таваллуд топган айёми билан табриклаймиз. 
   Мадина Мухторовага энг аввало, сиҳат-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий ютуқлар тилаймиз. 

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Мадина Мухторова Саидазимовна 1964 йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 
   1984 йил Тошкент Давлат Театр ва рассомлик институтининг «Драма ва кино» бўлимини тамомлаган. 1990 йилдан 1991 йилгача Охунбобоев номидаги Ёш томошабинлар театрида ишлаган. 1991 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбек Миллий Академик драма театрида ишлаб келмокда. 2003 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. У театрда саҳналаштирилган В. Шекспирнинг "Гамлет”да Офелия, "Кирол Лир”да Корделя, "Тўмарис”да Зинада, "Алла”да Нина, "Бобур”да Она, "Амир Темур”да Конизак, "А. Навоий”да Гули, "Афандининг беш хотини” да Тўтихон, "Мехробдан чаён”да Раъно, "Чимилдик”да Келин, "Шум бола” Шум бола, "Золушка” Золушка, "Сабъаи сайёр”да Дилором, "Келинлар қўзғалони”да Нигора, "Қирмизи олма” Қирмиз қиз, "Ўзбекча рақс”, "Омон бўлгин, азизим”да Аёл, "Яраланган оққуш ноласи”да Қиз ва бошқа қатор образларни ижро этиб келмоқда. Ш. Аббосовнинг «Бир куни афанди»да Афандини хотини, И. Эргашев «Тилла бола»да киз, Х. Эргашов «Тоғлик куёв»да Келин, "Девона фаришта”да Она, "Катта жанжал”да Қиз, "Имом Бухорий”да Қиз, "Бобур”да Робия, "Кеча ва кундуз”да Бойни хотини каби театр ва кинода бош қахрамонлар образини маромига етказиб ижро этган. Туркия, Миср, Семферополь, Москва, Олма-ота шаҳарларида «Чимилдиқ», «Шум бола», «Қирмизи олма» спектаклларидаги роллари билан мувафаққиятли қатнашган. «Меҳробдан чаён»да Раъно роли билан Жаҳон театр фестивалларида иштирок этган. «Офарин» мукофоти совриндори. 1992 йил «Афандининг беш хотини»даги Тўтихон роли учун «Йилнинг энг яхши аёл роли», «Шум бола» Шум бола роли учун «Йилнинг энг яхши актрисаси» каби мукофотларга сазовор бўлган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот