Шарифа Салимова таваллуд топган кун


  Шарифа опажон! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Сиздек Пари Кентнинг бир паризодасини дунёга берган Аллоҳимга(!) ҳамдлар бўлсин!..
  Сиз билан жону жигар бўлиб кетганимизга мана 40 йиллар бўлибди... Бу кун умр йўлларида гувоҳ бўлганимиз -- маҳзун ва шодон кунларимиз бир-бир кўз ўнггимдан ўтаётгандай...
  Гоҳ устозимиз Ҳалима опам Худойбердиеванинг, гоҳ сизнинг, гоҳ бизнинг хонадонимизда бўладиган қизғин суҳбатлар, жўшқин тадбирлар, гўзал давралар, мухлислар билан ижодий учрашувлар... пиру бадавлат онажонингиз билан суҳбатлар... турмуш ўртоғингиз- олиму фозил инсон Хуррам ака, кўзмунчоқдай қизларингиз... айтаверсам тугамайдиган ЯХШИЛИКлар  умр зарварақларини безагани рост!...
  Бир куни аяжонимни кўргани уйга борсам, китоб жавонининг бир томонини газета ва журналларга тўлдириб қўйибдилар. Уларни олиб, бир-бир варақладим... Шеърсевар аяжоним Ҳалима опамнинг, Абдулла аканинг сизнинг, менинг шеърларимиз чоп этилган нашрларни йиғиб, қайта -қайта ўқиб  юрганлар. Шеърларингиз газета, журналларда босилса, мендан олдин аяжоним кўрарканлар. Ҳатто менга қўнғироқ қилиб: "Чиройли опангнинг шеърлари газетада чиқибди, ўқидингми?" - деб сўрардилар ҳам...
   Ҳа, Шарифа опажон, ёзмишларингиз- қалбингизнинг дуру гавҳарлари, у қайси соҳада бўлишидан қатъий назар, доимо мухлисини топган, мафтун қилган!
 Албатта, шеъриятингиз, насрий ва публицистик асарларингиз, шунингдек, таржималарингиз аллақачон халқнинг ҳам, давлатнинг ҳам эътирофига эга бўлган. Жамият ҳаётидаги фаолиятингиз ҳақида ҳам фахрланиб гапиришимиз мумкин...
   Опажон, бу синовли дунёсида арзирли яшамоқ ҳам катта бахт! 
  Акам билан қўша қариб, дилбандларингиз ардоғида, мухлисларингиз эъзозида яшаш насиб этсин ҳамиша! Омон бўлинглар!
   
     Меҳру муҳаббат ила: синглингиз  - Санобар Фахриддинова, 
Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаларининг аъзоси, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот