Намунали эркак


   Бир эркак хотини билан кетаётган экан. Йўлда тиланчини кўриб қолиб, ундан сўрабди:
 - Ичасанми? 
- Йўғ-е, нон сотиб олишга пулим йўғ-у, - дебди гадой. 
-Чекасанми? 
- Асло. 
- Аёллар билан юрасанми? 
- Йўқ, - деб жавоб қайтарибди. - Аммо мени бирор аёл севса уни жону дилим билан севган бўлардим, хаёлимдаги гўзални умрбод кутиб, соғиниб яшаяпман, мен билан бирор аёл турмуш қуришга рози бўлса, ундан ҳеч қачон воз кечмасдим... - деса, у эркак уни тўхтатибди: 
- Бўлди, бўлди, етарли...- сўнгра хотинига юзланиб дебди: - хотин, мана, ичмайдиган, чекмайдиган ва бегона аёллар билан юрмайдиган эркакнинг ҳолини кўриб қўй! smile smiley joy