Габриэла Елена Спаник Ультерра таваллуд топган кун



   Актриса ва модель - Габриэла Элена Спаник Ультерра (Gabriela Elena Spanic Ulterra) 1973 йилнинг 10 Декабрь куни Венесуэлада таваллуд топган. Оилада тўрт фарзанд бўлишган. Уч киз ва бир ўғил. Ёшлигида Габриэла балерина бўлишни орзу қилган. Кейинчалик уни актрисаликка қизиқиши ортиб борган. 1992 йил Габриэла Венесуэладаги Гуарико штатида ўтказиладиган “Мисс Венесуэла” гўзаллик кўрик-танловида қатнашиб, "Miss Venezuela International" мукофоти ғолибасига айланади.
   “Росанхелика”, “Шафқатсиз оламда”, “Яраланган урғочи бўри”, “Қорамағиз Клара”, “Мария Селесте” фильмларида бош қаҳрамон ролларини ижро этган. Актрисанинг “Фақат сен” сериали орқали саксондан ортиқ мамлакатга танилган. Истеъдодли актрисанинг яна бир сериали “Узурпаторша" йигирма беш тилда бир юз йигирма мамлакатда намойиш этилган. Ҳақиқий юлдуз мақомига “Эгизаклар” (Узурпаторша) сериалида  эгизак Паула ва Паулина роли орқали эришган. Турмуш ўртоғи Мигель Де Леон. Уларнинг Габриэль де Хесус исмли ўғли бор.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот