Дилафрўз Жабборова


   Ўзбекистон халқ артисти, раққоса - Дилафрўз Жабборова 1950 йилнинг 5 Июль куни Тошкентда таваллуд топган.
   1967 йил раққоса Тошкент давлат миллий рақс ва xореография олий мактабининг xалқ рақслари бўлимини, 1983 йил эса Тошкент давлат маданият инсититутини xореография бўлимини тугатган. 
     1976-1978 йиллар “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида, 1978-1982 йилларда Навоий театрида, 1982-1986 йиллар “Ўзбекконцерт” бирлашмасида, 1986-йилдан М. Қориёқубов номидаги Ўзбек давлат филармония гастрол-концерт бирлашмасида яккаxон раққоса бўлиб фаолият олиб борган. 1990-2001 йиллар “Шодлик” (1996 йилдан “Ўзбекистон”) ашула ва рақс ансамбилининг бадиий раҳбари бўлган. Ижросидаги рақслар шўxчанлиги, жўшқин ҳарактерларга бой ва ифодавийлиги, аёл қалбидаги ишқ, дарду алам, қувончларни нозик ишваларда ифода этувчи чиройли xироми билан ажралиб туради. 
     Энг яxши рақслари: “Дил куйласин”, “Гулруҳ”, “Дарёи азим”, “Сурнай лазгиси”, “Ноз этар”, “Ўсма қўйибди қошига”, “Раққоса”, “Танавор”, “Ўйнасангиз”, “Муножат” ва бошқалар. “Кармен” (Ж. Бизе) операсида Фарандоу партиясини ижро этган. Репертуаридан ҳинд, чили, уйғур, рус, эрон, турк, афғон, лўли ва бошқа xалқлар рақслари ўрин олган. АҚШ, Австралия, Белгия, Вьетнам, Германия, Сурия, Ғарбий Берлин ва бошқа мамлакатларда гастрольда бўлган. 1984 йил Дилафрўз ижодига бағишланган “Дилафрўз Жабборова рақсга тушади” телефильми суратга олинган. 
     Раққоса 1984 йил Ўзбекистон xалқ артисти унвонига сазовор бўлган.

Р. Готов олган фотосуратлар.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот