ДАВРИЙЛИКДАН ХОЛИ ВОҚЕЛИКЛАР


Музаффар Муҳаммадназарнинг "ЁНАЁТГАН ТИРИК ҲАЙКАЛЛАР" китобини ўқиб...
   
  Эзгуликнинг кечи йўқ, дейишади...             
 Укамизнинг "Ёнаётган ҳайкаллар" тўплами тақдимотига таклиф этилган бўлсам-да, бориш имкониятим бўлмаган эди... Ижодкорнинг тўплами ҳақидаги фикрларимни изҳор этиш билан бирга Музаффарбекни бу катта майдондаги ютуғи ва таваллуд топган куни билан қутлашни истадим!
  Ҳа, тўпламдаги ҳикояларни ўқирканман, улардаги образлар, муаммолар, ҳолатлар... қайси даврда ёзилганидан қатъий назар, бугун ҳам ҳаётимизда учаб туриши ёзувчининг ўткир нигоҳидан далолат беради. Ибораларнинг ўз ўрнида танланиши, халқона тили, стилистик тузилиши эътиборингизни тортади. Ижодкор маҳоратига қойил қолмай иложингиз йўқ. 
  "Жонкуяр холанинг меҳрибони", "Котибанинг кирдикорлари", "Мардикор" сингари ҳикояларидаги психологик ҳолатлар, муаммолар ва ечим... шу қадар таъсирли ифода этилганки, ўқувчи гоҳ уларга қўшилиб йиғлайди, нафратланади, ғазабга тўлади ва ниҳоят сабоқ олади!!!
  Хулоса қилиб айтганда, тўпламдаги шеърлар, санъаткорлар билан суҳбатлар ҳам укамизнинг ўзига хос истеъдод соҳиби эканлигидан дарак беради.
   Музаффаржон, жоним укам! Сизга янада ижодий юксалишлар, янада бақувват асарларингиз дунё юзини кўришини тилаб қоламан! Туғилган кунингиз билан табриклайман! Омон бўлинг!

Санобар ФАХРИДДИНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаларининг аъзоси, шоира.
06.02.2022 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот