Мардлар қурар метрони, дўстим


(Метро қурувчиларининг шарафли меҳнатига бағишлайман)
    
Ёруғ кунлар ниятим деган,
Шу элимга меҳнатим деган,
Халқим деган, миллатим деган,
Мардлар қурар метрони, дўстим.

Қишда юрсанг жонингга роҳат,
Ёзда кирсанг файзу фароғат,
Буюк меҳр ва буюк санъат,
Мардлар қурар метрони, дўстим.

Юрагини ғашлаб кетмаган,
Қор ёғса-да ташлаб кетмаган,
Чанг ютса-да, афсус ютмаган,
Мардлар қурар метрони, дўстлар.

Бир – биридан келишган, кўркам,
Думоғи чоғ хушчақчақ, хуррам,
Эртасидан кўнгли хотиржам,
Мардлар қурар метрони, дўстим

Биллур метро, зумрад метро бу,
Олтиндан ҳам қиммат метро бу,
Яратгандан неъмат метро бу,
Мардлар қурар метрони, дўстим.

Юртбошимиз орзу- нияти,
Асрларга арзир даъвати,
Ўзбегимнинг шони, давлати
Мардлар қурар метрони, дўстим

Ватан дея, қалққан йигитлар,
Ордан камар таққан  йигитлар,
Аллоҳимга ёққан йигитлар -
Мардлар қурар метрони, дўстим.
                                       
Зулфия Мўминова.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот