Режиссёрга айланган мусаввир


 

     Яхши режиссёрни ноёб топилма ёхуд бебаҳо хазинага менгзашади. Бироқ режиссёрлик соҳасида фаолият юритаётган истеъдодли аёлларимиз янада камчиликни ташкил қилишади, аммо бор. Шундай режиссёрлардан бири, "Тилла бува" фильми орқали барча киноижодкорлар ва мухлисларга яхши таниш - Шаҳноза Жамиловадир. Шаҳноза "Параллел кесишмайди" деб номланган янги фильмни суратга олди ва яқин вақт ичида фильм премьераси кутилмоқда. "Асли мутахассислиги мусаввир бўлган бу аёл қандай қилиб режиссёр бўлиб қолди?" деган саволни кўпчиликни қизиқтириши табиий. Суҳбатимизни кўриш мобайнида буларнинг барчасидан воқиф бўласиз! Интервьюни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган ва маслаҳатлари ҳамда амалий ёрдами билан кўмаклашгани, ташаббуси учун "Маданият ва маърифат" телеканалининг катта муҳаррири - Шоҳира Ҳамрога миннатдорчилигимизни билдирамиз!