Туркияга ишлагани кетган муҳожир юртдош аёлларимиз ҳақида мусоҳаба.


     Туркияда ўзбек аёллари қандай яшаяпти? Уларнинг одам савдоси ё зўравонлик қурбони бўлиш эҳтимоли қай даражада? Айни вақтда маош ва иш масаласида қандай муаммолар бор? Шу ва шунга ўхшаш саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Туркияда ишлаётган бир аёл билан суҳбатлашдим. У аёлнинг илтимосига кўра юзини кўрсатмаслик ва шахсини сир сақлашни ваъда қилганим сабабли, қиёфаси намойиш этилмаганини тўғри қабул қиласизлар, деган умиддамиз.