Муаззам Иброҳимова билан Ҳурриятхон Исроилова суҳбати


   «Доктор Войжоним» хусусий болалар клиникаси бош шифокори, қалами ўткир публицист – Муаззамхон Иброҳимова билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, педагог ва хонанда – Ҳурриятхон Исроилова мулоқоти. Суҳбатни томоша қилиш мобайнида Муаззамхоннинг матбуот нашрларидаги мақолалари, китоблари; болалар тарбиясида эртакларнинг ўрни ва аҳамияти; бешикнинг фойдали жиҳатлари; хусусий шифохонанинг нима сабабдан «Доктор Войжоним» деб номланганлиги; қовоғари билан тиллашган қиз ким эди; шифохонада қандай раҳбарлиги; ҳикоялар ёзишини ҳамкасблари нега билишмаслигининг сабаби; «Бекажон» газетасидаги мақолалари; бурунги моможонларнинг маҳалла болаларига эътибори ва бугунги «гап»лардан бўшамаётган онахонлар; ювинишни истамайдиган, озодаликка риоя қилмайдиган болакайни Муаззам қандай йўсинда доим озода бўлиб юришга кўндиргани; Муаззам ёшлигида қандай шўхликлар қилгани, тажриба натижасида қаерга ўт қўйиб юборгани, бақаларни нима қилганлиги; оилавий аҳволи; айрим мансабдор шахсларни Муаззам кескин танқид остига олиш сабаблари, болалар онкологиясидаги нохуш ҳолатлар, муомала маданиятига риоя қилмайдиган баъзи бир раҳбарлар; Туркиядаги халқаро анжуманда бир турк аёли ўзбек аёллари ҳақида қандай фикрда бўлганлиги; шифокорларга мурожаат қилаётган беморларни ташхис учун бир нечта текширувдан ўтказишга йўллаётганлар, «шифокорлар шажараси»ни давом эттиришга уринаётган врачлар тўғри иш қилишаяптими, ҳамма шифокорнинг ҳам фарзандлари шу касбга лаёқатли бўла оладими; Муаззамнинг таржимондан нега кўнгли тўлмаганлиги ва қайси тилларни ўрганаётганлиги; Хиллари Клинтонга нима деб мактуб битганлиги ва қандай мазмундаги жавоб олганлиги; тарбиянинг ирсиятга алоқаси борми; «Болалар уйи»даги етим болалар қандай кун кечиришмоқда, такси ҳайдовчиси болалар уйи тарбияланувчиларини нега ҳақорат қилганлиги каби саволларга жавоб топасиз. 


2018 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот